Мактаб миқёсида оммалаштирилган ишлар платформага жойланмай қолса, устама учун балл берилмайдими?

Ассалому алейкум. Ман мактаб миқиёсида оммаллаштиргандим аммо платформага жойлай олмагандим. Енди менга устама балини қуймайдими?

 


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024-йил 7 -февралдаги 32-сонли буйруғига 1-ıловада тасдиқланган ўқитувчиларнинг илғор тажрибасини оммалаштириш тартибига мувофиқ талабгорнинг методик ишига ижобий хулоса берилиб, оммалаштиришга лойиқ деб ҳисобланса, Педагогик кенгаш қарори билан мактаб миқёсида оммалаштирилади ва ommalashtirish.uz платформасига жойлаштирилиб кейинги босқичларга юборилади.

 



Агар оммалаштириш ушбу платформага жойлаштирилмаса, унда устама учун балл берилмайди.

 


Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш


Манба: @Yurist_Xizmati‌‌