Синф раҳбари қуйидаги мезонларга асосан танлаб олинади

— камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;

— мактабда тўлиқ ставкада асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;

— одоб-ахлоқи ва хулқи билан ўқувчиларга шахсий намуна бўла оладиган;

— руҳий жиҳатдан барқарор бўлган;

— ўқувчилар билан ишлаш жараёнига масъулият билан ёндаша оладиган.

Бошланғич синфда асосий (ўқиш, она тили, математика) фанлардан дарс берадиган ўқитувчи синф раҳбари ҳисобланади. Бошланғич синфга тайинланган синф раҳбари 1-синфдан бошлаб 4-синфгача ўқувчиларга ягона раҳбар ҳисобланади. 

Худди шундай тартиб 5-синфдан 11-синфга қадар ҳам қўлланилади.

Бир ўқитувчига фақатгина битта синф раҳбарлиги топширилади. Директор ўринбосарлари, психологлар ва бошқа синф раҳбари бўлиши мумкин эмас.

Синф раҳбарлари фаолиятини маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари назорат қилади ва мувофиқлаштиради.