​​ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАГИ МАКТАБЛАР ВА СИНФЛАР КАРАНТИНГА ОЛИНДИ
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Тошкент вилоятидадаги 18 та умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари орасида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари аниқланганлиги сабабли мазкур мактабларда ўқув жараёнлари масофавий таълимга ўтказилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.

Жумладан, Ўрта Чирчиқ туманидаги 3, 54-сонли мактаблар, Бўка туманидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Чирчиқ шаҳридаги 8, 9-сонли, Пискент туманидаги 36-сонли, Паркент туманидаги 22,51-сонли, Тошкент туманидаги 9,12,17,18-сонли ҳамда Олмалиқ шаҳридаги 17-мактаб, Нурафшон шаҳридаги 1-сонли мактаблар ўқиш жараёнларини тўлиқ онлайн режимда ўтказилган.

Шунингдек, Ўрта Чирчиқ туманидаги 50-сонли умумтаълим мактабининг 3 та синфи, Бўка туманининг 6-мактабнинг 8 та синфи ва 15-мактабнинг ҳам 1 та синф, Зангиота туманидаги 34 сонли умумтаълим мактабининг 3 та синфлари карантин режимига ўтказилган.

Мазкур мактабларнинг 30 нафар ўқувчилари ҳамда 25 нафар ўқитувчиларда “Covid 19” касаллиги борлиги аниқланган.

Тошкент вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси берган маълумотларига кўра, 19 апрель куни 37 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Шундан кунлик эмланганлар 163 нафарни, мавсум бошидан буён вилоятда эмланганлар сони 2790 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 17 апрел куни бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ўтказилган коронавирусга қарши кураш комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида боғча ва мактабларда касалланиш ҳолати аниқланган тақдирда, уларнинг фаолиятини зудлик билан тўхташиш ва 2 ҳафтага карантинга олиш топшириғи берилганди.