Педагог ходимларга қачон соатбай ҳақ тўлаш шакли қўлланади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган  "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида"ги низомнинг 12-бандига аосан Соатбай ҳақ тўлаш қуйидаги 3 та ҳолатда амалга оширилади.

✅ кетма-кет икки ойдан ортиқ бўлмаган даврда касаллик ёки бошқа сабаблар билан ишда бўлмаган ходимларнинг ўрнини босиш тартибида ишлаб берилган соатлар учун ҳақ тўлашда;

✅ бошқа муассасалардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва бошқа мутахассисларнинг, шу жумладан ўриндошлик бўйича бошқа мактаблардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва мутахассисларнинг педагогик иши учун ҳақ тўлашда;

✅ ўрнини босиш тартибида умумтаълим муассасалари раҳбарлари томонидан ўтилган ўқув соатлари учун ҳақ тўлашда қўлланилади.