? Самарқандда яна 15 та мактаб ўқувчилари онлайн ўқитилади
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Ўқитувчи ва ўқувчилари орасида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари аниқланганлиги сабабли Самарқанд шахридаги 15 та мактабда бугундан бошлаб 14 кунга ўқув жараёни масофавий шаклда ўтказиладиган бўлди. 

Булар 8, 10, 17, 29, 31, 36, 37, 45, 46, 50, 51, 55, 65, 69 ва 1-ИДУМдир. 

Шундай қилиб, Самарқанд шаҳридаги 26 та мактабда болаларга таълим бериш тизими онлайн тартибда олиб борилади. 

Ўқув жараёни масофавий шаклга ўтказилган ҳар бир мактаб биноси тўлиқ дезинфекция қилиниб, 14 кундан сўнг, яъни ўқитувчи ва ўқувчилардан олинадиган тиббий тест натижаларига қараб офлайн ўқиш тизимига ўтказилади, деб хабар бермоқда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.