
Ўқувчиларни дарс машғулотларидан сабабсиз чиқариб юбориш ёки киритмаслик мумкин эмас
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 282-сонли буйруғида мазкур меъёрлар белгиланган.
Педагог ва ходимларга таълим муассасасида қуйидагилар тақиқланади:
✅ жамоа аъзолари ва бошқаларнинг шахсиятини, қадр-қимматини камситиш, руҳий, жисмоний ва бошқа зўравонлик кўрсатиш;
✅ ўқувчиларни дарс машғулотларидан сабабсиз чиқариб юбориш ёки киритмаслик;
✅ “Чиқиш” қўнғироғи чалингандан кейин ўқувчиларни сабабсиз синф хонасида ушлаб туриш;
✅ дарс машғулотларида диний ташвиқот олиб бориш;
✅ таълим муассасасига спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда келиш;
✅ таълим муассасасининг ҳудуди ва биносида спиртли ичимликлар ҳамда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш;
✅ муассаса ҳудуди ва биносида ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган турли хил тадбирларни ташкил этиш;
✅ таълим муассасаларида ўтказиладиган барча тадбирлар ва уларга тайёргарлик ишларини дарс машғулотлари вақтида ўтказиш.