??? Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш консепсиясини амалга ошириш доирасида Британия менежмент университети (БМУ) Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаб ўқитувчилари учун инглиз тилини билиш даражасини синовдан ўтказди.
??? Ҳозирда БМУдаги халқаро экспертлар ва инглиз ўқитувчилар Тошкент шаҳридаги 20 та умумтаълим мактаб ўқитувчиларига инглиз тилини ўқитиш бўйича малака ва маҳоратларини ошириш учун таълим беришмоқда. Таълимнинг асосий мақсади - инглиз тилини В2 (Upper Intermediate)дан C1 (Advanced) даражасига кўтаришдир. Шундан сўнг ўқитувчилар CEFR даражасидаги C1 сертификати учун Давлат тест марказида имтиҳон топшириш имкониятига эга бўладилар.
?Замонавий амалиёт ва ўқитиш услубларини ўрганиш ва жорий этиш ўқитувчиларга Тошкент шаҳридаги ўрта таълим мактабларида инглиз тилини ўқитиш даражасини сезиларли даражада яхшилашга имкон беради.
? Маълумот учун, БМУда талабалар халқаро бухгалтерия ҳисоби, банк ва молия, лойиҳа бошқаруви, халқаро логистика, рақамли маркетинг, тадбиркорлик ва инноватсияларни бошқариш каби мутахассисликлар бўйича ўқитилади.