ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 йилдаги 425-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йилдаги 823-сон қарори 33-бандига ўзгартириш кирилган. Унга кўра умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача тўланади.
— Эътибор берган бўлсангиз, қоидада моддий ёрдам “лавозим маоши” миқдоридан келиб чиқиб тўланиши айтилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низом 3-бандига кўра халқ таълими ходимларининг лавозим маошлари:
✅ халқ таълими муассасаларининг педагог ходимлари ва раҳбар ходимларининг ҳар бир лавозими ва малака тоифаси учун белгиланган базавий тариф ставкалари;
✅ ходимларга қонунчиликда белгиланган устамалар ва қўшимча тўловлар асосида шакллантирилади.
Бунда педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари:
• ходимнинг лавозимига;
• ходимнинг малака тоифасига;
• халқ таълими муассасасининг типига боғлиқ равишда табақалаштирилади.
✅ Хулоса қиладиган бўлсак, сиздаги ҳолатда лавозим маошингиз тарификация асосида бикритилган дарс соатларингиз учун тоифангиз бўйича белгиланган базавий тариф ставкаси ҳамда устама ва бошқа қўшимча тўловларни қўшган ҳолда ҳисобланади.