Иккинчи малака тоифасига талабгор педагоглар учун онлайн-репетициялар бошланди!
17 апрель куни соат 18:00 дан бошлаб иккинчи малака тоифасига талабгор педагоглар онлайн-репетицияларда иштирок этишлари мумкин. Репетициялар 19 апрель куни соат 07:00 га қадар давом эттирилади.
? Онлайн репетицияларга ?http://test.tdi.uz/ ? манзили орқали кириб кўришингиз мумкин:
Login — test
Parol — test
⚠️ Агар, Сизнинг Ф.И.Ш. танлаш ойнасида кўринмаётган бўлса бунинг иккита сабаби бўлиши мумкин:
1️⃣Сизнинг амалдаги малака тоифангиз олий, биринчи ёки иккинчи;
2️⃣ Сиз тўғрингиздаги маълумотлар электрон базага масъуллар томонидан киритилмаган (бундай ҳолатда вилоят, туман (шаҳар) халқ таълими бошқарув органлари масъул ходимларига мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз).
?Малака (тест) синов жараёнлари билан боғлиқ тезкор ахборотлар билан Таълим инспекциясининг телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.