? Ҳукуматнинг тегишли қарори билан, Ангор қурилиш ва коммунал хўжалиги коллежи Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиали ҳузуридаги Ангор кўп тармоқли техникумига айлантирилди.
▶️ Техникум фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.
➡️ Таълим жараёни учун зарур моддий-техника, ўқув-методик базани яратиш ва ўқув жараёнига юқори иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи мутахассисларни жалб этиш Техникумнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
⏩ 2020/2021 ўқув йилида Ангор қурилиш ва коммунал хўжалиги коллежига қабул қилинган ўқувчилар ўқишни битиргунларига қадар Техникум биноларида давом эттирадилар.