Kundalik.com платформаси бўйича муҳим эслатма

— Ўқитувчи дарсдан чиққанидан кейин (дарс тугаши шарт) дарс ўтилди графасига белги (птичка) қўяди.

— Дарсларга баҳони 1-навбатдаги дарслар учун шу куни 21:00 гача, 2-навбатдаги дарслар учун эртасига 13:00 гача қўйилиши керак.

— Баҳолашда синфдаги ўқувчиларнинг камида 30 фоизи (учдан бир қисми) баҳоланиши керак.

— Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 24 июндаги 205-сон буйруғи билан тасдиқланган кўрсатма 11-бандига мувофиқ «Кундалик» электрон журналига ўз вақтида белгиларнинг қўйилмаслиги ўқитувчи дарс ўтмаганлигини билдиради ва ушбу дарс учун иш ҳақи тўланмайди.

— 2023 йил 15 апрелдан бошлаб қўйилган баҳоларни таҳрирлаш (ўзгартириш) фақат баҳо қўйилганидан кейин 72 соат ичида рухсат этилади. Кейин баҳолар музлатилади.

Асосий иш ҳужжати бўлган «Кундалик» электрон журналини ўз вақтида ва аниқ тўлдириб бориш зарур