Умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари ўтказилади
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Кимё, физика, она тили ва адабиёт, тарих ҳамда география фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари ўтказилади. Бу ҳақида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар бермоқда.

2023 йилнинг 1-ярмида кимё, физика, она тили ва адабиёт, тарих ҳамда география фанларидан миллий сертификат имтиҳонларини ўтказиш режалаштирилган.

Талабгорларнинг мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда 2023-йилнинг 1-ярми учун миллий сертификат имтиҳонларини ўтказиш графиги ишлаб чиқилди.

Унга кўра кимё ва физика фанларидан:

рўйхатга олиш — 23-февралдан 8-мартгача;
тест синовлари — 2-апрел куни;


она (ўзбек, рус, қорақалпоқ) тили ва адабиёт фанидан:

рўйхатга олиш — 3-апрелдан 16-апрелгача;
тест синовлари — 30-апрел куни;


тарих ва география фанларидан:

рўйхатга олиш — 24-апрелдан 7-майгача;
тест синовлари — 21-май куни ўтказилади.

Талабгорларни рўйхатга олиш my.dtm.uz сайтининг “Миллий сертификат” бўлими орқали амалга оширилади.