Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги 2023 йилда агентлик томонидан ташкил этиладиган тест синовларида назоратчи сифатида иштирок этиш истагида бўлган номзодлар учун танлов эълон қилади.
Танлов 3 босқичда амалга оширилади:
1-босқичда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан номзодларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги ўрганилади.
2-босқичда ҳудудларда номзодлар малака ошириш курсида ўқитилади ва курс якунида якуний назорат ўтказилиб, унинг натижалари асосида талабгорларга сертификат берилади.
3-босқичда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ҳудудий бўлимларида сертификатга эга номзодлар билан суҳбат ўтказилади ва суҳбат натижасига кўра гуруҳ назоратчилигига тавсия этилган номзодлар билан шартнома тузилади.
Танловда 25 ёшдан 45 ёшгача бўлган олий маълумотли, ижтимоий фаол Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этишлари мумкин.
Бунинг учун талабгорлар 2023 йил 23 январдан 23 февралга қадар my.dtm.uz сайтининг “Гуруҳ назоратчилигига танлов” бўлими орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.
Изоҳ: Талабалар, репетиторлар ҳамда ўқув марказларининг директорлари ва ўқитувчилари танловда иштирок этиши мумкин эмас.