ТOИФА ОЛИШ УЧУН РЎЙХАТДАН ЎТИШ ОХИРГИ МУДДАТИ БЕЛГИЛАНДИ!

Педагог кадрлар аттестациясининг навбатдаги мажбурий ва навбатдан ташқари турларида иштирок этиш учун аризалар қабул қилиниши давом этмоқда.

Ариза топширишнинг сўнгги куни: 30 сентябрь.

Мурожаатларни қуйидаги усулларда юбориш мумкин:

1️⃣ Платформа орқали: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг pedagog.uzedu.uz сайти орқали (ONE ID тизими ёрдамида шахсий кабинетга кирилади).

2️⃣
Портал орқали: Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали.

3️⃣
Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) га шахсан ташриф буюрган ҳолда.

 

 Аттестация босқичлари муддати:

 Август-сентябрь: Мурожаатлар (аризалар) қабул қилинади;

 Октябрь-ноябрь: Малака (тест) синовлари ўтказилади;

 Декабрь: Сертификатлар тарқатилади.

Видеоқўлланмалар ҳақида:

Илова қилинган видео-роликлар орқали платформадан фойдаланиш, ариза юбориш босқичлари ва муҳим тавсиялар билан батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.