“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан Ўзбекистон учун энг устувор соҳаларда, мутахассисликлар кесимида 350 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловларини эълон қилинди!
?Жамғарма 2021-2022 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда:
✅ бакалавриат таълим дастури учун 100 нафар,
✅ магистратура таълим дастури учун 150 нафар,
✅ докторантура таълим дастури учун 100 нафар стипендиялар ажратишини маълум қилади.
✅Номзодларнинг ҳужжатлари 2021 йил 1 апрелдан – 1 майга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, электрон тарзда қабул қилинади.
❗️Саралаш босқичлари 2021 йил 1 майдан – 20 майга қадар давом этади. Жараёнлар www.eyuf.uz сайтида.